Зафаробод туманида замонавий давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.
Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
“Tashkent city”да жойлашган Конгресс холл мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган “Пойтахт ёшлари” фестивалида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “2021 йилда пойтахтдаги ёшлар ҳаёти” мавзусида тақдимот ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя асосида иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди.
Чиноз туманида «Обод қишлоқ» дастури доирасида қайтa бунёд этилган “Эшонобод” маҳалласи марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари элчилари, мамлакатимиз дипломатия хизмати ходимлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Бугун жойларда фаолияти ташкил этилган Президент Халқ қабулхоналари томонидан аҳолининг, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш, улар билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, халқ ичига кириб бориш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва тегишли ечимини топиш йўлга қўйилди.
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Қоракўл туманида оммавий сайёр қабул ўтказди. Унда қоракўлликлардан ташқари, Олот, Ғиждувон, Жондор туманлари ва Бухоро шаҳридан ҳам фуқароларнинг муаммолари тингланди.
Нукус шаҳри “Жийдели Байсин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14 гектар ер майдонида замонавий гидропоника усулида иссиқхона мажмуаси қурилади. Қурилиш якуни билан 200 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланади ва улар “темир дафтар”дан чиқарилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |