Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Фарғона вилояти прокурори С. Турдиев Учкўприк туманида оммавий сайёр қабул ўтказди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 82 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди, 74 та ёзма мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.
– Тўққиз ой аввал бу ерлар тақир тупроқ эди. Қурувчилар бор бўлсин,чўл бағрида бир мўъжиза яратишдики, учқудуқлик аҳоли бундан мамнун, – дейди нуроний отахон Абдулла Каримбаев.
Туманлардаги хотин-қизлар қўмитасининг қайси бирига борманг раисани идорасида ўтирганини кам учратасиз. У албатта бирор маҳалла ё қишлоққа чиқиб кетган, уйма-уй юрган, бирор эҳтиёжманд аёлнинг муаммосини ҳал этиш учун қаергадир чиққан бўлади. Идораси эшиги олдида ҳам камида беш-олти аёл муаммоси билан кутиб турган бўлади.
Яқин келажакда Ўзбекистонда Туризм маҳаллалари, Туризм қишлоқлари ҳамда Туризм овуллари пайдо бўлади. Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида кўзда тутилган.
Жиззахлик тадбиркор Умрзоқ Исломов кредит олишда турли муаммоларга дуч келган. Иши ҳал бўлавермаганидан хуноби ошган тадбиркор вилоят ҳокимлигида сайёр қабул бўлаётганини эшитиб, шу ерга келди.
Сурхондарё вилоятидаги 4-сектор ҳудудида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Турабов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганмоқда.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хотамов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Учрашувларда асосий эътибор республика даражасидаги муаммоларга қаратилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |