Ҳоким ёрдамчиларининг зиммасида энг аввало ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш, ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари юклатилган.
Очиқ-жонли мулоқотларда масъуллар мурожаатларда кўтарилган масалаларга ечим излади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Қўнғирот туманидаги Қорақалпоғистон ва Жаслиқ шаҳарча фуқаролар йиғинларида, Жанубий Устюрт, Тахтакўпир туманидаги Қоструба овулларида бўлиб, фуқаролар билан учрашди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан жорий йилнинг 2-15 ноябрь кунлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси асосида мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларини ўтказиш бўйича юртдошларимизга, маҳалла фаолларига, мўътабар отахону онахонларга, мунис опа-сингилларга мурожаати қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларда уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, энергетика соҳаларида ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва энергетика комплексидаги вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 5 ноябрь куни оммавий қабул ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикасида шу йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.
Бухоро вилояти Ромитан туманида 78 нафар хотин-қизларга кўмаклашилди. 62 нафарига тикув машинкаси, 16 нафарига эса микротўлқинли печь берилди.
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Президент Халқ қабулхоналари Зомин туманидаги Пешағор қишлоғида навбатдаги очиқ-жонли мулоқотни ташкил қилди. Унда асосан электр энергияси, газ, йўл, ичимлик суви, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар ҳал этилди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |