Қашқадарё вилояти прокурори Салом Самадов раҳбарлигида вилоятнинг Қамаши тумани 2-секторида аҳолининг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида ишчи гуруҳлар ташкил қилган ҳолда, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Президентимиз ғояси асосида кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш тизими яратилгани Бош қомусимизда белгилаб қўйилган “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деган нормани ҳаётга кенг жорий этиб, одамларнинг жамиятдан рози бўлиб яшашида муҳим ўрин тутмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тузилган 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари шу кунларда оғир ҳудуд ҳисобланган Андижон вилоятининг Асака тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ўз ишини давом эттирмоқда.
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда шароити оғир бўлган энг чекка қишлоқларда тунаб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ўз жойида ҳал этиш бўйича ишларни бошлаганди.
Эзгулик, меҳр-оқибат инсонпарварликка хос фазилатлардан. Кейинги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб- қувватлаш, меҳр- мурувват кўрсатиш, кундалик ҳаёт тарзи учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб бериш йўлида амалга оширилаётган ишлар янада кенгайди, янги ташаббуслар қулоч ёйди.
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев вилоятдаги маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишиб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.
Фуқароларнинг муаммоларини ҳудудларга чиқиб ўрганиш синалган усуллардан бўлиб, жамият ва халқ фаровонлиги йўлида кенг самара бермоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари тажриба сифатида танланган шароити оғир Тошкент вилояти Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |