Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро муҳандислик-технология институтида бўлиб, ўқув илмий лабораториялари фаолияти, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Андижон шаҳрида “Ёшлар ойлиги” доирасида ишсиз ёшлар ҳамда ишлаш истагидаги фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.
Дўстлик туманидаги Маданият саройи биносида Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, ўрганиш, зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида Жиззах вилоят судлари томонидан Дўстлик, Мирзачўл ҳамда Арнасой туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Маҳалла ва хонадонларда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди.
Халқ билан мулоқот қилиш, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини ўрганиш ва уларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида Хоразм вилоят суди раиси Шуҳрат Камолов, вилоят маъмурий суди раиси Жамила Султонова ва судьялар иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул Хива шаҳрида ўтказилди.
Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда сайёр қабул ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида сайёр қабул ўтказилди.
Президентимизнинг жорий йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони адлия органлари ходимларининг бу борадаги фаолият йўналишларини янада кенгайтирди, уларнинг зиммасига қўшимча вазифалар юклади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |