Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятида давом эттирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги Идоралараро республика ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларини манзилли бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хатирчи туманидаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Бухоро вилояти Ромитан туманида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказоқда.
Бугун Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Тожибоева ҳамроҳлигида Сайхунобод тумани “Олғабос” маҳалласида бўлиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнлари билан танишди ҳамда “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган аёлларга ажратилган ер майдонларини кўздан кечирди.
Наманган вилоятининг аксарият ҳудудларига табиий газ етиб бормаганлиги сабабли аҳолининг асосий қисми суюлтирилган газдан фойдаланиб келади.
Халқ раҳбарларни эмас, раҳбарлар халқни хизматини қилиши, ишни маҳаллабай тизимда ташкил этиб, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиши, дарду ташвишларини тинглаши, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиши ҳар қандай мансабдаги раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлиги Президентимиз томонидан доимо таъкидланади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |