Бугун Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари бошланди. Обод юрт ва фаровон турмуш учун шаҳар ва туманлар, қишлоқлар ва маҳаллаларни ободонлаштириш, инфраструктурасини яхшилаш йўлида давлат ва маҳаллий бюджетларнинг катта қисми ижтимоий соҳага ажратилаётганлигининг боиси ҳам шунда.
Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Нурота тумани халқининг мурожаатларини ўрганиб, айрим муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Бугун мамлакатимиз бўйлаб ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш, турмуш фаровонлигини ошириш, давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудий секторлар билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули Пастдарғом туманида бўлиб ўтди.
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ечишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида фуқароларнинг дарду ташвишларини тинглаш, мавжуд масала ва муаммоларни ўрганиш ва уларни ечишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди ҳисобланган, 76 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Сўх туманида вилоят сектор раҳбарлари томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Қоракўл туманида сайёр қабул ўтказди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Косон туманидаги Эсабой қишлоғида сайёр қабул ўтказди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |